Наманганда гандбол бўйича вилоят кубоги бўлиб ўтди
Ғолиб ва совриндорлар диплом, медал ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Наманган вилояти спорт бошқармаси
2026-йил 1–2 июн кунлари Наманган олимпиада ва паралимпиада спорт турларига тайёрлаш марказида спортнинг гандбол тури бўйича U-18 ва ундан кичик ёшдаги ўғил болалар ҳамда қизлар ўртасида Наманган вилояти кубоги мусобақалари юқори савияда ташкил этилди.
Мусобақада вилоятимизнинг турли туман ва шаҳарларидан ташриф буюрган жамоалар ўзаро беллашиб, маҳорат, тезкорлик ва жамоавий ўйин борасида куч синашдилар.
Қизғин ва муросасиз кечган учрашувлар давомида ёш спортчилар ўз иқтидорларини намоён этиб, томошабинларга кўтаринки кайфият улашдилар.
Мусобақа якунида энг кучли жамоалар аниқланиб, ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом, медал ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
Розикжон Султонмуродов
Журналист