Наманганда гандбол бўйича U-16 Ўзбекистон чемпионати 2-тур баҳслари бошланди
Бу ҳақда Наманган вилояти спорт бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Наманган вилояти спорт бошқармаси
Наманган вилояти мезбонлик қилаётган спортнинг гандбол тури бўйича ўсмирлар (U-16) ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати 2-тур мусобақасига тантанали равишда старт берилди.
Мусобақада республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган энг иқтидорли ўғил ва қизлар жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боради.
Чемпионат ёш спортчиларнинг маҳоратини ошириш, тажриба алмашиш ҳамда мамлакат терма жамоалари учун муносиб захира тайёрлашда муҳим аҳамият касб этади. U-16 ёш тоифасидаги гандболчилар ўртасидаги мамлакат чемпионати босқичлари мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист