locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Наманганда дзюдо бўйича «Ҳоким Олимпиадаси» мусобақалари бўлиб ўтди

Бу ҳақда Наманган вилояти спорт бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Наманганда дзюдо бўйича «Ҳоким Олимпиадаси» мусобақалари бўлиб ўтди
Фото: Наманган вилояти спорт бошқармаси

Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуасида спортнинг дзюдо тури бўйича “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” ҳамда “Президент Олимпиадаси” спорт мусобақаларининг 2-босқичи — “Ҳоким Олимпиадаси” баҳслари ташкил этилди.

Мусобақада вилоятнинг барча туман ва шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган ёш спортчилар иштирок этиб, татамида ўзаро куч, маҳорат ва матонат бўйича беллашдилар.

Баҳслар давомида спортчилар муросасиз жанглар, чиройли усуллар ва юқори тайёргарлик даражасини намойиш этдилар. Ҳар бир учрашув мухлислар учун қизиқарли ва кескин руҳда кечди.

Мазкур мусобақалар ёшларни спортга кенг жалб этиш, уларнинг жисмоний ва маънавий баркамоллигини ошириш, истеъдодли спортчиларни саралаб олиш ҳамда олимпиада ҳаракатини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, “Ҳоким Олимпиадаси”нинг кейинги босқичларида спортнинг бошқа йўналишлари бўйича ҳам беллашувлар давом эттирилади. Мусобақа ғолиб ва совриндорлари эса навбатдаги республика босқичига йўлланмани қўлга киритадилар.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг