Наманганда чим устида хоккей бўйича вилоят чемпионати ўтказилди
2026 йил 2 май куни Учқўрғон тумани спорт мактабида спортнинг чим устида хоккей тури бўйича U-21 ва ундан кичик ёшдаги ўғил ва қизлар ўртасида Наманган вилояти чемпионати бўлиб ўтди.
Мусобақада вилоятнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган ёш спортчилар ўзаро куч синашиб, жамоавий ҳамкорлик, тезкорлик ва юқори спорт маҳоратини намоён этдилар. Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар давомида иштирокчилар ғалаба учун бор куч ва имкониятларини ишга солишди.
Чемпионатнинг асосий мақсади — ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, чим устида хоккей спорт турини оммалаштириш, иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ҳамда келгусидаги республика босқичлари учун муносиб захира шакллантиришдан иборат бўлди.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндор жамоалар ҳамда фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.