Наманганда «Беш ташаббус Олимпиадаси» доирасида волейбол мусобақаси ўтказилди
Ғолиб жамоалар мусобақанинг туман босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Наманган вилояти спорт бошқармаси
Мингбулоқ туманида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ИИВ кубоги учун волейбол спорт мусобақасининг 16–21 ҳамда 22–30 ёш тоифасидаги ўғил болалар ўртасида сектор босқичи беллашувлари бўлиб ўтди.
Мазкур мусобақа ёшлар ўртасида спортни кенг оммалаштириш, уларнинг жисмоний фаоллигини ошириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилди.
Беллашувлар давомида жамоалар ғалаба учун қизғин ва муросасиз баҳс олиб борди. Ҳар бир учрашувда иштирокчиларнинг жамоавий ўйини, чаққонлиги ва спорт маҳоратлари намоён бўлди.
Мусобақа якунга кўра: 16–21 ёш тоифасида — Бозорбоши МФЙ жамоаси; 22–30 ёш тоифасида — Қўшқишлоқ МФЙ жамоаси ғолиб деб топилди.
Ғолиб жамоалар мусобақанинг туман босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист