Наманганда «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида стол тенниси бўйича вилоят босқичи ўтказилди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Sport vazirligi
Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуасида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида стол тенниси бўйича вилоят босқичи мусобақалари бўлиб ўтди.
Мусобақаларда 16–21, 22–26 ҳамда 27–30 ёш тоифаларида ўғил-қизлардан иборат спортчилар иштирок этди. Спортга меҳр қўйган ёшлар мусобақаларда ўз маҳоратларини синовдан ўтказишди.
Беллашувлар дўстона муҳитда, соғлом рақобат ва ҳақиқий спорт руҳида ўтди. Иштирокчиларнинг юксак тайёргарлиги, ғалабага бўлган интилиши ва жамоавий руҳ мусобақаларга алоҳида завқ бахш этди.
Мусобақанинг асосий мақсади ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт орқали уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда иқтидорли иштирокчиларни саралаб олиш орқали уларни республика босқичига йўналтиришдан иборат.

Баҳром Бобонов
Редактор