Наманганда “Беш ташаббус олимпадаси” доирасида гимнастрада мусобақаси ўтказилди
Гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабида “Беш ташаббус олимпадаси” доирасида спортнинг “Гимнастрада” йўналиши бўйича мусобақанинг вилоят босқичи юқори савияда ташкил этилди.
Мусобақада шаҳар ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган 14 та жамоа иштирок этиб, ўз маҳоратлари, жамоавий ҳамжиҳатликлари ҳамда бадиий-гимнастик чиқишлари билан ҳакамлар ва томошабинларда катта таассурот қолдирди.
Мусобақа якунларига кўра:
1-ўрин – Косонсой тумани жамоаси;
2-ўрин – Тўрақўрғон тумани жамоаси;
3-ўрин – Поп тумани жамоаси.
Ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан муносиб тақдирландилар.
Мазкур мусобақа ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, оммавий спортни ривожлантириш ва иқтидорли спортчиларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда.