locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Наманганда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди

Мусобақада барча вилоятлардан 200 нафарга яқин ёш полвонлар иштирок этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Наманганда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди
Фото: Спорт вазирлиги

Жорий йилнинг 16–18 сентябр кунлари Наманган вилояти Наманган туманидаги спорт мактабида ёшлар ўртасида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати беллашувлари бўлиб ўтди.

Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 200 нафарга яқин ёш полвонлар иштирок этди.

Йигитлар белбоғли йўналишда 10 та вазн тоифасида, қизлар эса эркин йўналишда 8 та вазн тоифасида ғолиблик учун кураш олиб боришди.
Беллашувлар якунида ғолиб ва совриндор спортчилар диплом ва медаллар билан тақдирланди.

Таъкидлаш жоиз, мазкур чемпионат мамлакат терма жамоаси учун муносиб спортчиларни саралаб олиш вазифасини ҳам бажаради.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг