Наманганда белбоғли кураш бўйича вилоят чемпионати бўлиб ўтмоқда
Тўрақўрғон спорт мактабида белбоғли кураш бўйича Наманган вилояти чемпионатининг саралаш мусобақаси бўлиб ўтмоқда
Кураш – энг қадимий спорт турларидан бўлиб, уч минг йиллик тарихга эга. Йиллар ўтиб у миллий қадриятларимиздан бири сифатида оммалашиб, бугунги кунда йирик спорт йўналишига айланди.
Спорт мактабида ташкил қилинган вилоят чемпионатида 12 та туманнан 200 дан ортиқ курашчилар бел олиш учун тўпландилар. 2006-2008 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ғолиблик учун куч синашмоқдалар.
Тадбирнинг очилиш маросимида Наманган вилояти белбоғли кураш федерацияси раиси, туман ҳокими Шерали Қосимов сўз олиб, спортчиларга кейинги босқичларда омад тилади. Республика чемпионатларининг бири айнан Тўрақўрғонда ўтказилиши таклифини билдирди. Худди шундай эзгу ниятларни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт мураббийси, “Эл-юрт ҳурмати” ордени нишондори Неъматулла Тойчиев ҳам айтди.
Мусобақанинг дастлабки аниқланган ғолиблари туман раҳбарлари томонидан тақдирланди. Беллашувлар эса давом этмоқда.