Наманганда бадминтон бўйича «Ҳоким Олимпиадаси» мусобақалари ўтказилди
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Наманган вилояти спорт бошқармаси
Давлатобод тумани спорт мактабига қарашли бадминтон марказида спортнинг бадминтон тури бўйича “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” ҳамда “Президент Олимпиадаси” спорт мусобақаларининг 2-босқичи — “Ҳоким Олимпиадаси” беллашувлари бўлиб ўтди.
Мазкур мусобақада ҳудуднинг иқтидорли ва истиқболли ёш спортчилари ўзаро куч синашиб, бадминтон спорт туридаги маҳоратларини намоён этдилар. Беллашувлар давомида иштирокчилар ўртасида қизиқарли ва муросасиз баҳслар кузатилди.
Мусобақа якунига кўра ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист