locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Наманганда 2025-йил якунлари сарҳисоб қилиниб, бир гуруҳ спортчилар “Наманган ифтихори” мукофоти билан тақдирланди

2025-йил юртимиз ҳаётида улкан муваффақиятлар ва тарихий натижаларга бой бўлди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Наманганда 2025-йил якунлари сарҳисоб қилиниб, бир гуруҳ спортчилар “Наманган ифтихори” мукофоти билан тақдирланди
photo: sport vazirligi

Наманган шаҳридаги “Шодиёна” тантаналар мажмуасида маданият, спорт ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларини тақдирлашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Тадбир якунга етиб бораётган 2025-йилда эришилган ютуқларни сарҳисоб қилиш ҳамда ўз фаолияти билан ажралиб турган соҳа вакилларини эътироф этиш мақсадида ташкил этилди.

2025-йил юртимиз ҳаётида улкан муваффақиятлар ва тарихий натижаларга бой бўлди. Спортчиларимиз Осиё ва Жаҳон чемпионатларида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя этиб, кўплаб олтин, кумуш ва бронза медалларни қўлга киритдилар. Бу ютуқлар спортимиз нуфузини янада ошириб, ёш авлод учун катта илҳом манбаи бўлди.

Маданият соҳасида ижодий жамоалар ва санъаткорлар халқаро майдонларда юртимизни муносиб танитди. Оммавий ахборот воситалари вакиллари эса мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ижтимоий-иқтисодий жараёнларни тезкор, холис ва профессионал тарзда ёритиб, замонавий журналистика ривожига муносиб ҳисса қўшдилар.

Тантанали маросимда соҳа фидойиларига вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов томонидан “Наманган ифтихори” мукофоти топширилди. Шунингдек, халқаро мусобақалар ғолиблари бўлган спортчилар, ижодий фаолияти билан юрт обрўсини юксалтирган санъаткорлар, самарали фаолият олиб борган ОАВ вакиллари алоҳида эътироф этилди.

Тадбир якунида иштирокчилар 2026-йилда эришилган натижаларни янада мустаҳкамлаш, янги марраларни забт этиш йўлида бор куч ва салоҳиятларини сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг