Наманган вилоятининг иқтидорли ва чемпион қизлари билан учрашув ташкил этилди
11 октябр — Халқаро қизлар куни муносабати билан Наманган давлат педагогика институтида вилоятда юқори натижаларга эришган, турли спорт турлари бўйича чемпионликни қўлга киритган истеъдодли қизлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда спорт соҳасида юртимиз нуфузини юксалтириб келаётган қизлар, уларнинг мураббийлари ҳамда институт талаба-қизлари иштирок этишди.
Учрашув давомида спортчи қизлар ўз муваффақият сирлари, меҳнацеварлик ва интилиш ҳақидаги ҳаётий тажрибалари билан бўлишишди. Шунингдек, соғлом турмуш тарзи, мақсад сари интилиш ва ўз устида ишлашнинг аҳамияти ҳақида самимий суҳбатлар олиб борилди.
Тадбир иштирокчилари мамлакатимизда хотин-қизларга яратилаётган кенг имкониятлар, аёллар спортини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам сўз юритишди.