locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Наманган вилоятида “Ёшлар куни” доирасида волейбол мусобақалари ўтказилди

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндор жамоалар диплом, медал ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Наманган вилоятида “Ёшлар куни” доирасида волейбол мусобақалари ўтказилди
photo: Voleybol Uzbekistan

Чуст туманида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида волейбол бўйича спорт мусобақалари ўтказилиб, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда уларнинг спортга бўлган қизиқишини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, Учқўрғон туманида ҳам волейбол бўйича мусобақалар ташкил этилиб, туман ҳудудидаги 10-сонли ҳамда 45-сонли умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Туман Ички ишлар бўлими бошлиғи кубоги” учун беллашувлар ўтказилди. Қизғин ва муросасиз баҳслар остида кечган мусобақаларнинг тақдирлаш маросимида Учқўрғон туман ИИБ бошлиғи, подполковник У.Б. Муродуллаев иштирок этиб, “Ёшлар куни” доирасида ёшларни спортга жалб этиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, замонавий касб-ҳунар ҳамда хорижий тилларни ўрганишга рағбатлантиришга қаратилган тадбирлар мунтазам ўтказиб келинаётганини таъкидлади.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндор жамоалар диплом, медал ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди. Бу каби спорт тадбирлари ёшлар ўртасида волейбол спорт турини кенг оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда иқтидорли спортчиларни аниқлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг