locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Наманган вилоятида \"Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари\" спорт мусобақасининг туман босқичлари давом этмоқда

Давлатобод туманида жойлашган Дзюдо марказида ушбу нуфузли мусобақанинг дзюдо бўйича туман босқичи юқори савияда ташкил этилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Наманган вилоятида "Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари" спорт мусобақасининг туман босқичлари давом этмоқда
photo: sport vazirligi

Давлатобод туманида жойлашган Дзюдо марказида ушбу нуфузли мусобақанинг дзюдо бўйича туман босқичи юқори савияда ташкил этилди. Беллашувларда туманда истиқомат қилувчи, дзюдо спорти билан мунтазам шуғулланиб келаётган 13–14 ёшли иқтидорли спортчилар иштирок этиб, гиламда ўзларининг техникаси, чаққонлиги ва ғалабага бўлган кучли интилишини намоён этдилар.

Мусобақалар давомида ҳар бир вазн тоифасида муросаcиз ва томошабоп баҳслар кечди. Иштирокчилар ўз мураббийлари меҳнати ва мунтазам машғулотлар самараси сифатида юқори тайёргарлик даражасини кўрсатиб, ғолиблик учун астойдил кураш олиб бордилар.

Якуний натижаларга кўра, энг кучли спортчилар саралаб олиниб, мусобақанинг кейинги босқичларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг