Наманган вилоятида волейбол спорти бўйича 2025 йил сарҳисоби бўлиб ўтди
Наманган вилоятида волейбол спорти бўйича 2025 йил якунлари сарҳисоб қилиниб, ушбу йўналишни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган спортчилар, мураббийлар, ҳакамлар ҳамда спорт фидойиларини тақдирлашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
Тадбир давомида йил мобайнида эришилган ютуқлар, ўтказилган мусобақалар, ёшлар ўртасида волейбол спортни оммалаштириш борасида амалга оширилган ишлар алоҳида қайд этилди. Энг фаол ва натижадор спорт соҳаси вакилларига фахрий ёрлиқлар ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Тақдирлаш маросимида Миллий Олимпия қўмитасининг ҳудудий вакили, Ўзбекистон Волейбол федерацияси ижрочи директори А.П.Аҳмадалиев, Ички ишлар бошқармаси маслаҳатчиси Д.Мавлянов, Олимпия ва Паралимпия спортчиларини тайёрлаш маркази директори К.Аҳунов ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этди.
Тадбир якунида келгусида вилоятда волейбол спортни янада ривожлантириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори натижаларга эришиш борасидаги устувор вазифалар белгиланиб олинди.