Наманган вилоятида спортнинг волейбол тури бўйича U-17 ёшли қизлар ўртасида ўтказилган вилоят чемпионати ўз якунига етди
Наманган вилоятида спортнинг волейбол тури бўйича U-17 ёшли қизлар ўртасида ўтказилган вилоят чемпионати ўз якунига етди.
Мусобақанинг тантанали тақдирлаш маросими Уйчи тумани 1-сон спорт мактаби спорт залида бўлиб ўтди.
Тадбирда Уйчи тумани ҳокими Музаффар Абдуллаев, Уйчи тумани ИИБ бошлиғи Умиджон Эшанов,
Миллий Олимпия Қўмитаси Наманган вилояти ижрочи директори, Ўзбекистон Волейбол Федерацияси вилоят ижрочи директори Азамжон Ахмадалиев иштирок этишди.
Мусобақа давомида жамоалар юқори савиядаги ўйин, жамоавий ҳамжиҳатлик ва ғалабага бўлган кучли иштиёқни намоён этдилар.
Якуний натижалар:
Янгиқўрғон тумани жамоаси – 1-ўрин
Уйчи тумани жамоаси – 2-ўрин
Наманган тумани жамоаси – 3-ўрин
Ғолиб ва совриндор жамоалар диплом, медал ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.