Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани 63-мактабида волейбол спорти бўйича “Қор устида волейбол” мусобақаси ташкил этилди
Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани 63-мактабида волейбол спорти бўйича “Қор устида волейбол” мусобақаси ташкил этилди.
Мазкур спорт тадбири қиш фаслида спортчи қизларнинг жисмоний тайёргарлиги, чидамлилиги ва иродасини ошириш, шунингдек, волейболга бўлган қизиқишни янада кучайтириш мақсадида ўтказилди.
Мусобақа давомида қизлар терма жамоаси иштирокида қишки шароитда машғулот олиб бориш бўйича маҳорат дарслари ҳам ташкил этилиб, спортчиларга совуқ об-ҳавода тўғри ҳаракатланиш, соғлиқни асраш ва техник усуллар бўйича амалий тавсиялар берилди.
Эътиборлиси, ушбу мусобақа спортчи қизларнинг ўз хоҳиш-истаги ва ташаббуси билан ташкил этилиб, уларнинг спортга бўлган муҳаббати, фаоллиги ва иродаси яна бир бор намоён бўлди.
Бундай тадбирлар ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, спортни оммалаштириш ва иқтидорли спортчиларни аниқлашда муҳим аҳамият касб этади.