Наманган вилояти Спорт бошқармасининг тақдимот йиғилиши ўтказилди
Бугун Наманган вилояти спорт бошқармасининг мажлислар залида 2025-йилда вилоятда спорт соҳасида амалга оширилган ишлар ҳамда 2026-йилда режалаштирилган устувор вазифаларга бағишланган тақдимот йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Отабек Базаров, вилоят спорт бошқармаси раҳбарияти, аппарат ходимлари, спорт мактаблари директорлари ҳамда спорт федерациялари раҳбарлари иштирок этдилар.
Тақдимот давомида 2025-йилда Наманган вилоятида спорт соҳасида амалга оширилган ишлар, 2026-йилда бажарилиши режалаштирилган устувор вазифалар, Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибига киритилган наманганлик спортчилар, 2025-йилда туман ва шаҳар спорт мактаблари томонидан тасдиқланган календар режа асосида ўтказилган ўқув-машғулот йиғинлари ҳамда ушбу жараёнга йўналтирилган маблағлар, 2026-йилда ўтказилиши режалаштирилган комплекс спорт мусобақалари, Наманган вилоятидан миллий терма жамоага киритилган спортчилар ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилди.