Наманган ва Андижон спортчилари қўшма йиғинда тажриба алмашмоқда
Йиғинлар 30 августга қадар давом этиб, спортчилар ва мураббийлар учун самарали тажриба мактабига айланмоқда
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: aquatis.uz
Наманганда синхрон сузиш бўйича Наманган ва Андижон вилояти спортчилари ҳамда мураббийлари иштирокида қўшма ўқув-машғулот йиғинлари ўтказилмоқда. Машғулотлар ССШ ВВС базаси ҳамда “Океан” сузиш мажмуасида ташкил этилган.
Йиғинлар давомида асосий эътибор спортчиларнинг мусобақаларга тайёргарлиги, мураббийлар ўртасида тажриба алмашиш ва маҳоратини оширишга қаратилмоқда. Бундай ҳамкорлик синхрон сузиш ривожига ҳамда вилоятлар ўртасидаги спорт алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Йиғинда жами 20 нафар спортчи ва 3 нафар мураббий қатнашмоқда: Андижондан — 10 спортчи ва 2 мураббий, Намангандан — 10 спортчи ва 1 мураббий.
Ўқув-машғулот йиғинлари 30 августга қадар давом этади.
Бакрадзе Иман
Редактор