locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Наманган «UZBEKISTAN JUDO TOUR» ғолиб ва совриндорлари аниқланди

Наманган вилоятининг Янги Наманган тумани “Паҳлавон” спорт мажмуаси “Uzbekistan Judo Tour” мусобақасига мезбонлик қилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Наманган «UZBEKISTAN JUDO TOUR» ғолиб ва совриндорлари аниқланди
photo: Dzyudo Uzbekistan

Наманган “UZBEKISTAN JUDO TOUR” ғолиб ва совриндорлари аниқланди

Наманган вилоятининг Янги Наманган тумани “Паҳлавон” спорт мажмуаси “Uzbekistan Judo Tour” мусобақасига мезбонлик қилди.

Турнирда юртимизнинг деярли барча ҳудудларидан келган тажрибали ва шу билан бирга ёш истеъдодли дзюдочилар 6 та (4 та эркаклар, 2 та аёллар) вазн тоифасида медаллар учун баҳс олиб борди.

Эътиборга молик жиҳати шундаки, 6 та вазнда 6 вилоят вакиллари чемпионлик шоҳсупасига кўтарилди. Кумуш медаллар нисбатига кўрағина Хоразм вилояти терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Бухоро ва Наманган вилояти дзюдочилари кучли учликни якунлаб беришди.

Ғолиблар 22 миллион, кумуш медаль эгалари 14, бронза медаль соҳиблари 7 миллион сўм пул мукофотига эга бўлишди.

Шу тариқа, "Uzbekistan Judo Tour" мусобақасининг Наманган босқичи ўз якунига етди. Ушбу турнир янги номлар ва истеъдодларни кашф қилишда давом этади.

Мусобақанинг барча ғолиб ва совриндорлари:

-66 кг вазн тоифаси
1. Дилшодбек Баратов (Сурхондарё)
2. Дилшод Ҳамроев (Бухоро)
3. Анваржон Иброҳимов (Бухоро)
3. Муродил Муродуллаев (Тошкент шаҳри)

-81 кг вазн тоифаси
1. Муҳаммаддўст Эшдавлатов (Қашқадарё)
2. Алимaҳмуд Анваров (Наманган)
3. Бунёд Сафаров (Тошкент вилояти)
3. Миржалол Тўхтаев (Самарқанд)

-100 кг вазн тоифаси
1. Оғабек Ғаниев (Бухоро)
2. Муҳаммадобид Маҳмарайимов (Самарқанд)
3. Муслимон Маматқулов (Сурхондарё)
3. Алишер Саманов (Самарқанд)

ҚИЗЛАР

-48 кг вазн тоифаси
1. Фотимахон Турсунбоева (Наманган)
2. Халимаҷон Қурбонова (Хоразм)
3. Зарина Жамалова (Тошкент вилояти)
3. Мафтуна Холматова (Фарғона)

-63 кг вазн тоифаси
1. Динора Самандарова (Хоразм)
2. Зуҳра Алимова (Хоразм)
3. Гулсанам Ҳазратова (Қашқадарё)
3. Сарвиноз Ҳусанова (Самарқанд)

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг