locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Наманган “Uzbekistan Judo Tour” мусобақасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Наманган “Uzbekistan Judo Tour” мусобақасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди
PHOTO: Telegram

Наманган шаҳридаги "Баркамол авлод" спорт мажмуаси “Uzbekistan Judo Tour” мусобақасига мезбонлик қилди.

Мукофот жамғармаси 200 миллион сўмни ташкил этган турнирда дзюдочилар -81, -90, -100 ва +100 кг вазн тоифаларида ғолиблик йўлида баҳс олиб боришди. Ҳар бир вазн ғолиблари 22 млн, кумуш медал соҳиблари 14, бронза медал эгалари эса 7 млн сўмдан мукофот пулига эга бўлишди.

Мусобақа якунига кўра Сурхондарё вилояти жамоаси 1 та олтин, 2 та кумуш, 1 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Қашқадарёлик дзюдочилар 1 та олтин, 1 та кумуш, 1 та бронза медали билан иккинчи ўринни банд этган бўлса, кучли учликка Тошкент шаҳри жамоаси 1 та олтин ва 2 та бронза медали билан якун яса б беришди.

Шунингдек, Жиззах, Самарқанд, Хоразм ва Тошкент вилояти дзюдочилари ҳам шоҳсунига кўтарилишди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг