locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Наманган дзюдо бўйича яна бир нуфузли мусобақага мезбонлик қилмоқда

Янги Наманган туманида жойлашган “Паҳлавон” спорт мажмуасида дзюдо спорти бўйича кичик ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати старт олди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Наманган дзюдо бўйича яна бир нуфузли мусобақага мезбонлик қилмоқда
photo: Dzyudo Uzbekistan

Янги Наманган туманида жойлашган “Паҳлавон” спорт мажмуасида дзюдо спорти бўйича кичик ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати старт олди.

Мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган иқтидорли ва истиқболли ёш дзюдочилар мазкур нуфузли мусобақада ўз маҳоратларини намойиш этиб, Ўзбекистон чемпионлиги учун татамига чиқмоқдалар.

Мусобақа давомида ёш спортчилар ўзларининг техник ва тактик тайёргарлиги, жисмоний имкониятлари ҳамда қатъиятини намойиш этиб, ғолиблик ва совринли ўринлар учун муросасиз баҳс олиб борадилар.

Ушбу чемпионат ёш дзюдочилар учун ўз истеъдодини намоён этиш, тажриба орттириш ҳамда келгусида Ўзбекистон терма жамоаси сафидан муносиб ўрин эгаллаш йўлидаги муҳим босқичлардан биридир.

Мусобақанинг Наманган вилоятида ўтказилаётгани эса ҳудудда спорт, хусусан, яккакураш турларини ривожлантириш, ёшлар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ва иқтидорли спортчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилаётган эътиборнинг яна бир ифодасидир.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг