locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

NAFKU RACING TEAM 2025-йилги мавсум Қирғизистон дрфт чемпионилигини қўлга киритди

Бишкек шаҳрида 2025-йилги Очиқ Қирғизистон Дрифтинг Чемпионатининг финал — учинчи босқичи якунланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: NAFKU

Шахсий ҳисобда ўзбекистонлик пилот Ли Сен Ман – Қирғизистон дрифти Чемпиони.

Бишкек шаҳрида 2025-йилги Очиқ Қирғизистон Республикаси Дрифтинг Чемпионатининг финал — учинчи босқичи якунланди.

Ушбу томошабоп мусобақада Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистондан 38 дан ортиқ кучли дрифтерлар ҳамда 9 та жамоа иштирок этди.

2025-йилги мавсум якунларига кўра:

Ли Сен Ман жами 257 очко тўплаб, Қирғизистон Республикасининг мутлақ дрифтинг чемпиони бўлди.

NAFKU Racing Team эса жамоавий ҳисобда чемпионликни қўлга киритди.

Спортчиларимиз Ўзбекистон номини муносиб ҳимоя қилиб, мамлакатимиз автоспортининг юксак даражасини намоён этдилар ва халқаро майдонда профессионаллик ҳамда матонат намунаси бўлишди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг