МВЛ: “Каруанага 40%? Мен ҳатто Магнусга ҳам бунчалик бермаган бўлардим”
Номзодлар турнири 2020/21 кумуш медали совриндори 🇫🇷 Максими Вашье-Лаграв Кипрда бўлиб ўтадиган турнир фаворитлари ҳақида фикр билдирди.
“Албатта, асосий фаворит — Фабиано Каруана. Бу унинг олтинчи Номзодлар турнири, у доим юқори даражада ўйнайди ва кўп партия ютуш қобилиятига эга.”
Бироқ МВЛ фарқ унчалик катта эмаслигини таъкидлади:
“Мен Каруананинг ютуш имкониятларини 40% деб баҳолашяпти деган гапларни эшитдим — бунга ишонмайман. Унинг реал имконияти
20–25% атрофида
, ундан кўп эмас.”
У Номзодлар турнирининг ўзига хос мураккаблигини ҳам тушунтирди:
“Бу шундай турнирки, ҳатто жуда яхши ўйнаш ҳам етарли эмас. Сен ҳатто ўзингни ҳам “орқада қолдиришинг” керак. Ҳатто
Магнус Карлсен
ҳам ғалаба учун ўз даражасидан юқорироқ ўйнаши керак бўлади. Мен ҳатто Магнусга ҳам 40% бермаган бўлардим.”