locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Музаффарбек Тўрабоев: \"Ҳурмат, меҳнат, интизом, мақсад, ғалаба!\"

Швейцариядаги Олимпия музейида Халқаро дзюдо федерацияси президенти жаноб Мариус Визер билан учрашиш мен учун катта шараф бўлди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Музаффарбек Тўрабоев: "Ҳурмат, меҳнат, интизом, мақсад, ғалаба!"
photo: Og'ir atletika

Музаффарбек Тўрабоев: "Ҳурмат, меҳнат, интизом, мақсад, ғалаба!"

Кеча Швейцариянинг Лозанна шаҳрида жойлашган Халқаро олимпия қўмитаси штаб-квартирасида Олимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорлари, жаҳон чемпионлари иштирокида тадбир ўтказилган ва унда Париж-2024 Олимпиадаси бронза медали соҳиби, жаҳон чемпиони Музаффарбек Тўрабоев ҳам иштирок этган эди.

Оғир вазн тоифасидаги дзюдочимиз тадбир доирасида Халқаро дзюдо федерацияси президенти Мариус Визер билан ҳам учрашди. Тўрабоев тадбирдаги иштироки ҳамда жаноб Визер билан учрашуви ҳақида ўз фикрини билдирди.

"Швейцариядаги Олимпия музейида Халқаро дзюдо федерацияси президенти жаноб Мариус Визер билан учрашиш мен учун катта шараф бўлди.

Мен учун дзюдо шунчаки спорт эмас — бу менинг ҳаётим, меҳнатим ва катта мақсадларим йўли. Шундай буюк инсон билан учрашиш ва суҳбатлашиш менга янада катта мотивация беради.

Ҳар бир учрашув — янги тажриба, ҳар бир суҳбат — янги илҳом. Келажакда дзюдо тарихида ўз изимни қолдириш учун янада кўпроқ меҳнат қиламан.

Ҳурмат, меҳнат, интизом, мақсад, ғалаба", - дея ўз таассуротлари билан ўртоқлашди Тўрабоев.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг