locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Музаффарбек Тўрабоев бош соврин — автомобиль соҳиби!

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида меҳнат фахрийси Тўхта бобо Қодиров хотирасига бағишланган халқаро турнир бўлиб ўтди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Музаффарбек Тўрабоев бош соврин — автомобиль соҳиби!
photo: Dzyudo Uzbekistan

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида меҳнат фахрийси Тўхта бобо Қодиров хотирасига бағишланган халқаро турнир бўлиб ўтди.

Мусобақада юртимизнинг номдор полвонларидан ташқари Россия, Озарбайжон ва қўшни Марказий Осиё давлатларидан келган дзюдочилар 4 та вазн тоифасида ғолиблик йўлида татамига чиқишди.

Энг оғир вазн тоифасидаги беллашувлар 3000 дан зиёд томошабинлар томонидан катта қизиқиш билан қарши олинди. Бунга ташкилотчи Баҳодир Қодиров томонидан бош соврин учун Chevrolet Cobalt автомобилининг қўйилгани ва албатта, Олимпия ўйинлари совриндорлари Алишер Юсупов, Музаффарбек Тўрабоев сингари таниқли дзюдочилар таркибининг жам бўлгани сабаб бўлди.

Муросасиз кечган ва 10 дақиқадан ошиқроқ давом этган бойсунлик дзюдочилар ўртасидаги финал беллашувида Музаффарбек Тўрабоев ёш Муҳаммадали Тангриевни мағлубиятга учратиб, бош соврин эгасига айланди. Музаффарбек автомобиль калитини отасига топширди.

Барча ғолиб ва совриндорлар:

-66 кг вазн тоифаси
1. Баҳром Асадов (Бухоро)
2. Дилшодбек Баратов (Сурхондарё)
3. Руслан Бўриев (Сурхондарё)
3. Асадбек Мисиров (Сурхондарё)

-73 кг вазн тоифаси
1. Муҳаммадяҳё Муҳаммаджонов (Тошкент шаҳар)
2. Аҳмадзода Маъсуди (Тожикистон)
3. Дилшодбек Ҳамроев (Бухоро)
3. Абдулбосит Абдусаломов (Тошкент шаҳар)

-90 кг вазн тоифаси
1. Алишер Саманов (Самарқанд)
2. Ойбек Амантурдиев (Сурхондарё)
3. Арслонбек Қодиров (Сурхондарё)
3. Шербек Рашидов (Қашқадарё)

+90 кг вазн тоифаси
1. Музаффарбек Тўрабоев (Сурхондарё)
2. Муҳаммадали Тангриев (Тошкент вилояти)
3. Муҳаммадқодир Мансуров (Тошкент вилояти)
3. Зуфарбек Ўролов (Самарқанд)

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг