Музаффар Қаландаров Хоразм вилояти терма жамоаси оғир атлетикачилари билан учрашди
Хоразм вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи ҳамда Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси вилоят бўлими раиси Музаффар Қаландаров вилоят терма жамоаси аъзолари билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида жорий йилда ўтказилиши режалаштирилган “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” ва “Президент Олимпиадаси”, шунингдек, республика ҳамда халқаро миқёсадаги нуфузли мусобақаларга тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди. Спортчилар билан самимий мулоқот олиб борилиб, уларнинг фикр ва таклифлари тингланди.
Суҳбат жараёнида спортчилар фаолияти давомида дуч келаётган муаммолар кўриб чиқилиб, уларни бартараф этиш юзасидан зарур чоралар белгиланди.
Шунингдек, ҳудудий федерация томонидан спортчиларнинг оила аъзолари билан доимий алоқада бўлиш ва уларнинг ҳолидан мунтазам хабар олиб бориш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.