Музаффар Аҳаджонов: «Мухлисларга бундай ўйинни ўтказиб юбормасликни маслаҳат бераман»
Хабардорсиз, 2-июнь санасида Ўзбекистон кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади.
Бош соврин учун "BMB PFC" ҳамда “Oil Star PFK” жамоалари кураш олиб боради.

Mазкур баҳс олдидан "BMB PFC" жамоаси тўпурари Музаффар Аҳаджоновдан федерация расмий сайтига фикр билдирди:
"Финалга тайёргарлик жуда ҳам зўр кетмоқда. Жамоадошларимнинг кайфиятлари аъло даражада. Бизнинг мақсад — финалда ғолиб бўлиш ва яна бир титулни қўлга киритиш.
Биз финалда жуда ҳам чиройли ва жанговар ўйин кутяпмиз. "Oil Star" жамоасини биламиз, жуда ҳам иродали ва кучли клуб.
Мухлисларга бундай ўйинни ўтказиб юбормасликни маслаҳат берган бўлардим.
Умид қиламанки, аренга ташриф буюрган ишқибозлар ўйиндан бир олам завқ олиб кетишади.Ҳозир мен тўп урарликка (https://t.me/Futsal_Uzbekistan/27254) аҳамият бермаяпман. Унда мен ёки бошқа бир жамоадошим ғолиб бўлиши асосий масала эмас. Асосий мақсадим яна бир чемпионликни қўлга киритиш, лекин жамоам ютуши учун гол уришга доим тайёрман",-дейди футзалчи