locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мураббийларимиз ИЖФ Аcадемй курсида малака оширишди

6-13 сентябрь кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида Халқаро дзюдо федерацияси томонидан ИЖФ Аcадемй мураббийлик курслари бўлиб ўтди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мураббийларимиз ИЖФ Аcадемй курсида малака оширишди
photo: Judo Uzbekistan

Мураббийларимиз ИЖФ Аcадемй курсида малака оширишди

6-13 сентябрь кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида Халқаро дзюдо федерацияси томонидан ИЖФ Аcадемй мураббийлик курслари бўлиб ўтди.

Бир ҳафталик ўқув-амалий курсларда истеъдодли мураббийларимиздан Наргиза Азимова, Зокиржон Собиров, Геланий Оздаев, Зафаржон Нафасов, Жамшид Худайберганов, Исмоил Қурбонов, Бахтиёр Ўразбоев ҳам ўз малакасини оширди.

ИЖФ томонидан бириктирилган махсус комиссия аъзолари мураббийларнинг маҳоратига баҳо беришди. Мураббийлик курсининг сўнгги куни тегишли сертификатлар ўз эгаларига топширилди.

Мураббийлар малакасини ошириш Федерациянинг мураббийлар таркибини ривожлантириш бўйича тизимли ишларининг муҳим қисмидир. Халқаро тажриба ва замонавий тайёргарлик усуллари мутахассисларимизга машғулот жараёнини такомиллаштириш ва дзюдочиларнинг тайёргарлик сифатини оширишга ёрдам беради.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг