Мухаммадқодир Тоштемиров ва Нигора Сувоновага омад тилаймиз
Тоштемиров Тошкент вақти билан соат 15:00 да, Сувонова эса 18:00 дан бошлаб мусобақадаги иштирокини бошлайди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: O'zbekiston Og'ir Atletika Federatsiyasi
Бугун “Qatar Cup” турнирининг 6-куни. Кун давомида эркаклар ўртасида -94 кг ва +94 кг вазн тоифаларида ғолиб ҳамда совриндорлар аниқланади. Шунингдек, +110 кг вазн тоифасининг B гуруҳида ҳам баҳслари ташкил этилади.
Аёллар ўртасида эса +77 кг, -86 кг ҳамда +86 кг вазн тоифаларида беллашувлар бўлиб ўтади.
Биз учун муҳим жиҳат — ҳамюртимиз Мухаммадқодир Тоштемиров -94 кг, Нигора Сувонова эса -86 кг вазн тоифасида баҳсларга киришади.
Мухаммадқодир Тоштемиров Тошкент вақти билан соат 15:00 да, Нигора Сувонова эса 18:00 дан бошлаб мусобақадаги иштирокини бошлайди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист