locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мухаммад Ҳассан Жалуд: Ўзбекистон оғир атлетикада куч марказига айланди

Мухаммад Ҳассан Жалуд мазкур муҳим воқеа муносабати билан Ўзбекистон спорт жамоатчилигини самимий муборакбод этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мухаммад Ҳассан Жалуд: Ўзбекистон оғир атлетикада куч марказига айланди
photo: Og'ir atletika

Халқаро оғир атлетика федерациясининг расмий Instagram саҳифасида юртимизда замонавий ва халқаро талабларга тўлиқ жавоб берадиган Акбар Жўраев номидаги оғир атлетика мактаби очилгани эътироф этилган пост жойланди.

Эътиборлиси, федерация президенти Мухаммад Ҳассан Жалуд мазкур муҳим воқеа муносабати билан Ўзбекистон спорт жамоатчилигини самимий муборакбод этди:

“Мен Ўзбекистонни ушбу ажойиб янги спорт иншоотининг очилиши билан самимий табриклайман.
Ўзбекистон бизнинг спорт туримизда ҳақиқий куч марказига айланди ва Акбар Жўраев номидаги оғир атлетика мактаби — жаҳон ва Олимпия даражасидаги энг ёрқин юлдузлардан бирини шарафлаш — уларнинг фидойилигидан далолатдир. Ушбу мактаб нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Марказий Осиёда оғир атлетиканинг ривожини давом эттириш учун муҳим имконият яратади ҳамда ёш атлетлар учун ёрқин келажакни таъминлайди.”

Эслатиб ўтамиз, Акбар Жўраев номидаги спорт мактаби ҳамда Халқаро оғир атлетика федерацияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланган. Мазкур келишув доирасида келгусида ушбу спорт клубида халқаро семинарлар, ўқув-йиғин машғулотлари ҳамда тажриба алмашишга қаратилган нуфузли тадбирларни ташкил этиш режалаштирилган.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг