Муҳаммаджон Қурбонов Naiza 76 турнирида жанг қилади
Ўзбекистонлик ММА жангчиси 23 август куни Олма-Отанда октагонга чиқади
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Telegram
Ўзбекистонлик ярим енгил вазн тоифасидаги ММА жангчиси, Octagon League’нинг собиқ чемпиони Муҳаммаджон Қурбоновнинг навбатдаги жанг санаси ва манзили маълум бўлди.
33 ёшли спортчи 23 август куни Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида жойлашган ADD Arena мажмуасида бўлиб ўтадиган Naiza 76 турнирининг асосий карда иштирок этади. Ҳозирча унинг рақиби эълон қилинмаган.
Маълумот учун, Қурбонов профессионал фаолиятида 16 та жанг ўтказиб, 12 ғалаба ва 4 мағлубият қайд этган.

Бакрадзе Иман
Редактор