Муҳаммадқодир Тоштемиров — «10th Weightlifting Cup» турнири ғолиби
Тоштемиров 156 кг, 160 кг ва 166 кг оғирликдаги тошларни муваффақиятли кўтарди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: O'zbekiston Og'ir Atletika Federatsiyasi
Доҳадан навбатдаги хушхабар! -94 кг вазн тоифасида ўтказилган даст кўтариш баҳсларида тажрибали спортчимиз Муҳаммадқодир Тоштемиров барча рақибларини ортда қолдириб, олтин медални қўлга киритди.
Ушбу йўналишда Тоштемиров 156 кг, 160 кг ва 166 кг оғирликдаги тошларни муваффақиятли кўтариб, юқори спорт маҳоратини намойиш этди.
“Олдинда силтаб кўтариш баҳслари турибди. Ушбу йўналишда ҳам ҳамюртимиздан муваффақиятли натижалар кутябмиз”, - дейилади хабарда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист