Муҳаммадисмоил Раҳмонов иккинчи олтин медални қўлга киритди
Муҳаммадисмоил Раҳмонов Таиландда ўтаётган ёш тоифалари ўртасидаги сув спорт турлари бўйича Осиё чемпионатининг сузиш спорт тури бўйича мусобақаларида иккинчи олтин медални қўлга киритди.
Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Муҳаммадисмоил Раҳмонов мусобақанинг икки карра чемпиони сифатида яна шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. У 100 метрга брасс услубида сузиш бўйича финалда 1:02.36 натижа кўрсатиб, олтин медални қўлга киритди.
100 м брасс
"A" гуруҳи
1-ўрин - Раҳмонов Муҳаммадисмоил (Ўзбекистон) - 1:02.36
2-ўрин - Йик Ки Цуи (Гонконг) - 1:02.62.
3-ўрин - Пин Руэй Хуанг (Хитой Тайпейи) - 1:02.95
"Uzbekistan Aquatics" федерацияси Муҳаммадисмоил Раҳмоновни ажойиб чиқиши ва Осиё чемпионатининг иккинчи олтин медалини қўлга киритгани билан табриклаб, унга халқаро майдонда янги ёрқин ғалабалар ва муваффақиятлар тилайди!