Москва шаҳрида қўл жанги спорт тури бўйича жаҳон чемпионатида қатнашган Ўзбекистон жамоаси Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди
Мусобақа 20 дан ортиқ давлатларнинг энг кучли спортчиларини бир майдонга жамлади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Qo'l janggi Uzbekistan
Аввал хабар берганимиздек, Москва шаҳрида қўл жанги спорт тури бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
Мазкур нуфузли мусобақа 20 дан ортиқ давлатларнинг энг кучли спортчиларини бир майдонга жамлади.
Чемпионат якунларига кўра, Ўзбекистон жамоаси 1 та олтин ва 3 та кумуш медали билан 1-ўринни, Қозоғистон жамоаси 1 та олтин ва 2 та бронза билан 2-ўринни, Беларусь жамоаси 1 та олтин ва 1 та бронза медали билан 3-ўринни эгаллади.
Мусобақада муваффақиятли иштирок этган барча спортчиларни, хусусан, Ватанимизни шарафини муносиб ҳимоя қилган ўзбекистонлик спортчиларни самимий муборакбод этамиз.
Ғолиб ва совриндорлар Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.
Иброҳим Жалолов
Редактор