locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Монако трассаси ўзининг торлиги ва қувиб ўтиш қийинлиги билан ажралиб туради

Эркин амалиётдаги авария сабаб саралашни ўтказиб юборган Алонсо пойгани 24-ўриндан, Пит-лейндан бошлашга мажбур бўлади. Бундай ҳолатда очколар зонасига киришнинг ўзи деярли имконсиз эди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Монако трассаси ўзининг торлиги ва қувиб ўтиш қийинлиги билан ажралиб туради
photo: F1

Монако трассаси ўзининг торлиги ва қувиб ўтиш қийинлиги билан ажралиб туради. Аммо 2010-йилда бир пойгачи бу статистикага очиқчасига "тупурган". Бу — Фернандо Алонсо.

Эркин амалиётдаги авария сабаб саралашни ўтказиб юборган Алонсо пойгани 24-ўриндан, Пит-лейндан бошлашга мажбур бўлади. Бундай ҳолатда очколар зонасига киришнинг ўзи деярли имконсиз эди.

Аммо «Феррари» жамоаси катта таваккал қилиб, Алонсони пойганинг 1-даврасида пит-стопга чақирди. Янги шиналарда Алонсо қуйи жамоалар вакилларини осонликча ортда қолдира бошлади ва ўз маҳорати эвазига сўнгги айланаларга келиб, 6-ўринни эгаллаб бораётган эди.

Аммо сўнгги даврада Хавфсизлик машинаси трекни тарк этаётган пайтда Алонсонинг ортидан келаётган Михаэль Шумахер уни қувиб ўтди. Бироқ FIA Хавфсизлик машинаси чиққан пайтда бу ҳаракат қоидабузарлик эканини айтиб, Шумахерга 20 сониялик жарима берди ва Алонсо 6-ўринини сақлаб қолди.

Орадан 16 йил ўтганига қарамай, бу рекордни ҳали ҳеч ким янгилашга улгурмади

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг