Моҳидил Ўктамжонова — Янгӣ Ўзбекистон тарихида қизлар ўртасида ёшлар Жаҳон чемпионига айланган илк ўзбекистонлик таэквондочига айланди
"Президент Олимпиадаси" ғолиби бўлмиш Моҳидил Ўктамжонова — Янгӣ Ўзбекистон тарихида қизлар ўртасида ёшлар Жаҳон чемпионига айланган илк ўзбекистонлик таэквондочига айланди!
Пойтахтимизда таэквондо WT бўйича ёшлар ўртасидаги XV Жаҳон чемпионати ўз ниҳоясига етди. Жаҳон чемпионатининг финал баҳслари ва ёпилиш маросимида World Taekwondo Президенти Чунгвон Чой, Спорт вазири Адҳам Икромов, МОҚ раиси биринчи ўринбосари Отабек Умаров, МОҚ бош котиби Ойбек Қасимов, МОҚ раиси ўринбосари, мамлакат таэквондо WT ассоциацияси раиси Шерзод Тошматов иштирок этди.
Таъкидлаш жоиз, терма жамоамизнинг -63 кг вазн тоифасидаги вакиласи Моҳидил Ўктамжонова ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида барча рақибаларидан устун келиб, ўз тенгсизлигини исботлади ва бу орқали терма жамоамиз ҳисобига қимматли олтин медални тақдим этди.
Бу Ўзбек спорти учун тарихий натижа! Чунки, таэквондо WT бўйича ёшлар ўртасидаги дунё биринчиликларида ҳозирга қадар қизлар ўртасида олтин медал қўлга киритилмаган эди.
"Президент Олимпиадаси" ғолиби бўлмиш Моҳидил Ўктамжонова — Янгӣ Ўзбекистон тарихида қизлар ўртасида ёшлар Жаҳон чемпионига айланган илк ўзбекистонлик таэквондочига айланди!
Шунингдек, Асадбек Самандаров, Ёсинбек Одилов олтин, Аюбхон Набиев, Алишер Пак кумуш ва Шоҳжахон Холмуродов бронза медални қўлга киритишди.
Шу тариқа, ушбу нуфузли мусобақани Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 3 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медаллар билан якунлашди.
2028-йилда ўтказиладиган жаҳон чемпионатига Перу пойтахти Лима шаҳри мезбонлик қилади.