locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

МОҚ раҳбарияти велоспорт бўйича терма жамоа режалари билан танишди

Спортчиларнинг йил давомида иштирок этиши кўзда тутилган халқаро мусобақалар ҳақида батафсил тўхталиб ўтишди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
МОҚ раҳбарияти велоспорт бўйича терма жамоа режалари билан танишди
Фото: МОҚ

Бугун Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Козим Ўринбойхўжаев ҳамда шоссе дастурида Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Владимир Старчик (Украина) МОҚда меҳмон бўлишди.

Улар Қўмита раҳбариятига терма жамоанинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига олиб бораётган тайёргарлиги хусусида маълумот беришди.

Масъуллар суҳбатда терма жамоа олдига катта мақсадлар қўйилгани, барча йўналишларда асосий контингент саралаб олингани, спортчиларнинг йил давомида иштирок этиши кўзда тутилган халқаро мусобақалар ҳақида батафсил тўхталиб ўтишди.

Қўмита расмийлари федерация томонидан билдирилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаб, уни янада бойитиш, хусусан, селекция йўналишларига ҳам аҳамият бериш лозимлигини таъкидлашди. Ўз навбатида, Спорт вазирлиги ва МОҚ федерацияларга ҳар томонлама кўмак бериши қўшимча қилинди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг