locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

МОҚ раҳбарияти ва Италия велоспорт клуби иштирокида учрашув ўтказилди

Икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларини батафсил муҳокама қилдилар.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
МОҚ раҳбарияти ва Италия велоспорт клуби иштирокида учрашув ўтказилди
Фото: МОҚ

Бугун МОҚ раҳбарияти Италиядаги таниқли “VF Group–Bardiani–CSF–Faizanè” велоклуби асосчиси ва бош менежери Бруно Реберберини қабул қилди.

Мулоқот чоғида томонлар ҳамкорлик имкониятлари, Ўзбекистонда велоспортни янги босқичга кўтариш истиқболлари ҳамда икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларини батафсил муҳокама қилдилар.

Учрашувда, шунингдек, мамлакатимизда велоспортни изчил ривожлантириш ва унинг оммавийлигини янада ошириш, спортчилар учун замонавий тайёргарлик шароитларини яратиш ва рақобатбардош веломактабни шакллантириш муҳим экани алоҳида таъкидланди.

Спортчилар ва мураббийлар ўз маҳоратини мунтазам ошириб бориши, тажриба алмашиши, айниқса тўрт йилликнинг энг йирик мусобақаси — Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинлари ҳамда бошқа нуфузли турнирларга тайёргарлик жараёнида янги билим ва кўникмалар ҳосил қилиши зарурлиги қайд этилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг