locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

МОҚ раҳбарияти ҳудудлардаги қурилиш ва реконструкция лойиҳалари билан танишди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
МОҚ раҳбарияти ҳудудлардаги қурилиш ва реконструкция лойиҳалари билан танишди
ФОТО: Olympic.uz

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти бугун мамлакатимиз ҳудудларида инфратузилмани такомиллаштириш ҳамда спорт иншоотларини реконструкция қилиш бўйича лойиҳа тақдимоти билан танишди.

Унда ҳар бир лойиҳа бўйича жорий ҳолат, қурилиш ишларининг босқичлари ва келгусидаги режалар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Мутасаддиларга Олимпия ҳаракатини ривожлантириш ва ҳудудлар билан ишлаш департаменти директори Жамол Йўлдошев амалга оширилаётган ишлар, уларнинг аҳамияти ҳамда ҳудудларда спорт имкониятларини кенгайтиришга қаратилган ташаббуслар ҳақида батафсил ахборот берди.

Шунингдек, мазкур лойиҳаларнинг ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва мамлакатимизда спортчиларнинг янги авлодини етиштирадиган муҳим аҳамиятга эга экани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг