МЛС. «Интер Майами» йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Мессидан икки гол ва бир ассист
Флорида клуби навбатдаги ғалабани қўлга киритди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty images
МЛСнинг навбатдаги туридан ўрин олган “Интер Майами” ҳамда “Атланта” жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу баҳсда мезбонлар йирик 4:0 ҳисобида зафар қучди. Биринчи бўлим сўнгида Лионель Месси ҳисобни очди. Танаффусдан сўнг аргентиналик футболчи Жорди Альбага ассистентлик қилди. 61-дақиқада Луис Суарес ҳисобни йирик кўринишга олиб келган бўлса, учрашув сўнггида Месси дублни расмийлаштирди.
"Интер" очколарини 62 тага етказиб, Шарқий конференцияда 3-ўринда бормоқда. "Атланта" плей-оффга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди ва 27-очко билан 14-поғонада бормоқда.
МЛС. 36-тур. 12 октябр
Интер Майами — Атланта 4:0
Голлар: Месси 39, 87 (дубл), Алба 52, Суарес 61.
Розикжон Султонмуродов
Журналист