Миробод туманида “Прокурор кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди
Кураш бўйича ташкил этилган мусобақада ёшлар ўз маҳоратларини намоён этишди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Gazeta.uz
Миробод туманидаги 1-сонли спорт мактабида кураш бўйича “Прокурор кубоги” мусобақаси ташкил этилди. Тадбирда туман прокурори Бобур Абдуллаев, ҳоким ўринбосари Саидрасул Саидханов, ёш спортчилар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Мусобақа юқори савияда ўтди ва қатнашчилар ўз маҳоратларини намоён этишди.
Тантанали тақдирлаш маросимида ғолиб ва совриндорларга туман прокурори томонидан қимматбаҳо совғалар ва дипломлар топширилди.
Ушбу мусобақа ёшларни спортга ошно этиш, уларни соғлом турмуш тарзига йўналтириш ва кураш спорт турини кенг тарғиб этиш мақсадида ташкил этилди.
Бакрадзе Иман
Редактор