locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мирафзал Ахтамовнинг рақиби ва жанг санаси маълум — у Муҳаммад Мокаев иштирок этадиган кардда октагонга кўтарилади

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мирафзал Ахтамовнинг рақиби ва жанг санаси маълум — у Муҳаммад Мокаев иштирок этадиган кардда октагонга кўтарилади
Расм: gettyimages.com

Ўзбекистонлик машҳур ММА жангчиси Мирафзал Ахтамовнинг навбатдаги жанги ҳақида расмий маълумот эълон қилинди. Ҳамюртимиз 14 июн куни Дубайда жойлашган Coca Cola Arena майдонида бўлиб ўтадиган 971 Fighting Лигаси мусобақасида иштирок этади. Ушбу кечада Ахтамов Жанубий Африка Республикасидан бўлган Адриан Санчесга қарши жанг қилади.

Эътиборлиси, ушбу турнирда британ-ӯзбек ММА юлдузи Муҳаммад Мокаев ҳам жанг қилади. Демак, таниқли спортчилар иштирокидаги кард мухлисларга катта қизиқиш уйғотиши табиий.

Маълум қилинишича, Мирафзал Ахтамов Professional Fighters League (PFL) билан шартномага эга бўлиб, келгуси жангларини айнан шу ташкилот доирасида ўтказишни давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли бухоролик Ахтамов профессионал фаолияти давомида 9 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 8 тасида ғалаба қозонган, 1 учрашув дуранг билан якунланган. Унинг рақиби — 33 ёшли Адриан Санчес эса 12 жангда қатнашиб, 7 марта ғалаба қозонган ва 5 марта мағлубиятга учраган.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг