locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Минтақавий антидопинг ташкилоти (RADOCA) билан ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда

Бутунжаҳон антидопинг Кодекси талабаларини миллий қонунчиликка мослаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Минтақавий антидопинг ташкилоти (RADOCA) билан ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда
Фото: Спорт вазирлиги

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги томонидан халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш ва допингга қарши кураш соҳасида тажриба алмашиш ишлари изчил давом эттирилмоқда.

Шу мақсадда Марказий Осиё минтақавий антидопинг ташкилоти (RADOCA) директори Венера Абдулла Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигига ташриф буюрди. Ташриф доирасида Агентлик директори Абдушукур Садиков ва масъул ходимлар иштирокида учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида допингга қарши кураш соҳасидаги долзарб масалалар, жумладан, WADA аудит гуруҳи томонидан илгари сурилган вазифалар ижроси, шунингдек, 2027 йилда кучга кирадиган янги таҳрирдаги Бутунжаҳон антидопинг Кодекси талабаларини миллий қонунчиликка мослаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунларида томонлар ўзаро ҳамкорликни яна-да фаоллаштириш ва белгиланган режаларни изчил амалга ошириш муҳимлигини қайд этдилар.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг