Mini Masters босқичи якунланди: Ўзбекистон терма жамоа аъзолари юқори натижаларни қайд этишди
Москва вилоятида жойлашган Maxima Stables от спорти мажмуасида 14–16-август кунлари от спортнинг тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналиши бўйича Mini Masters сериясининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди.
Мусобақа давомида чавандозларимиз муносиб натижаларни қайд этиб, бир қатор совринли ўринларни эгаллашди.
Мусобақанинг якуний куни — 16-августда Хуршидбек Алимжонов Champions League лақабли оти билан тўсиқлар баландлиги 135 см бўлган йўналишда ғолибликни қўлга киритиб, 1-ўринни эгаллади. Шунингдек, чавандозимиз Chaloina лақабли оти билан 125 см йўналишда 2-ўрин, Lavin лақабли оти билан эса 3-ўринни қайд этди.
Мария Душченко эса California лақабли оти билан 105 см баландликдаги йўналишда 1-ўринни эгаллаб, ғолибликни қўлга киритди.
Шу тариқа, Ўзбекистон вакиллари Mini Masters босқичини юқори натижалар билан якунлашди. Спортчиларимизга ушбу муваффақият билан муборакбод айтамиз ва келгуси стартларда уларга янги ғалабалар, омад ҳамда юқори натижалар тилаймиз!