locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Мингячевир регатаси — 2026”

Озарбайжонда анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Мингячевир регатаси - 2026” халқаро мусобақаси ўз якунига етди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Мингячевир регатаси — 2026”
photo: suv sporti

“Мингячевир регатаси — 2026”

Озарбайжонда анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Мингячевир регатаси - 2026” халқаро мусобақаси ўз якунига етди.

Регата иккинчи йил кетма-кет Физулидаги Кендаланчой сув омборида старт олмоқда. Мусобақанинг кейинги икки кунлик баҳслари эса Мингячевир шаҳридаги “Кюр” Олимпия ўқув-спорт марказида давом этди. Унда эшкак эшиш спорт турининг турли йўналишлари бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Халқаро регатада 12 мамлакатдан 100 нафардан зиёд спортчи иштирок этди. Жумладан, Озарбайжон, Ўзбекистон, Чехия, Грузия, Венгрия, Қирғизистон, Латвия, Литва, Молдова, Тожикистон, Туркия ва Украина вакиллари ўзаро куч синашди.

Ўзбекистон шарафини байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича:
Давронбек Равшанов
Давлатжон Ҳамдамов
Муҳаммадали Ўрмонов
Жасурбек Абдужамбулов
Умирбек Абдуқахҳоров

Академик эшкак эшиш бўйича:
Самандар Абдужалилов
Махмудбек Ғаниев
Шоҳруҳжон Толибов
Ҳусан Толибов
муносиб равишда ҳимоя қилдилар.

Совриндорлар қаторидан жой олган спортчиларимиз рўйхати қуйидагича:

C-1, 200 м
Муҳаммадали Ўрмонов - олтин

C-1, 500 м
Давронбек Равшанов - олтин

K-2, 500 м
Жасурбек Абдужамбулов - олтин
Умирбек Абдуқахҳоров - олтин

C-2, 500 м
Давронбек Равшанов - олтин
Муҳаммадали Ўрмонов - олтин

C-1, 1000 м
Давронбек Равшанов - олтин

K-1, 1000 м
Давлатжон Ҳамдамов - олтин

K-2, 1000 м
Жасурбек Абдужамбулов - олтин
Умирбек Абдуқахҳоров - олтин

C-1, 200 м
Давронбек Равшанов - кумуш

K-1, 200 м
Давлатжон Ҳамдамов - кумуш

K-2, 200 м
Жасурбек Абдужамбулов - кумуш
Умирбек Абдуқахҳоров - кумуш

C-1, 500 м
Муҳаммадали Ўрмонов - кумуш

C-1, 1000 м
Муҳаммадали Ўрмонов - бронза

M2x
Ҳусан Толибов - олтин
Шоҳруҳжон Толибов - олтин

M2x
Самандар Абдужалилов - олтин
Махмудбек Ғаниев - олтин

M1x
Самандар Абдужалилов - кумуш
Ҳусан Толибов - кумуш

M1x
Махмудбек Ғаниев - бронза
Шоҳруҳжон Толибов - бронза

Мусобақа якунларига кўра, умумжамоа ҳисобида биринчи ўрин мамлакатимиз спортчиларига насиб этди: байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича - 7 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза, академик эшкак эшиш бўйича эса - 2 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медал.

Озарбайжон жамоаси эса байдарка ва каноэда эшкак эшишда ҳам (6-4-8), академик эшкак эшишда ҳам (1-1-2) 2-ўринни банд этди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг