locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Миллий терма жамоаларнинг 2025 йилдаги йирик мусобақаларга тайёргарлиги муҳокама қилинди

Ҳайъат йиғилишида спортчиларни халқаро ареналарга муносиб тайёрлаш масалалари кўриб чиқилди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Миллий терма жамоаларнинг 2025 йилги йирик мусобақаларга тайёргарлиги муҳокама қилинди
Расм: Gazeta.uz

Спорт турлари бўйича миллий терма жамоаларнинг 2025 йилда бўлиб ўтадиган нуфузли комплекс мусобақаларга тайёргарлиги юзасидан навбатдаги ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Унда масъуллар томонидан шу кунгача ўтган йирик мусобақалардаги натижалар таҳлил қилиниб, олдинда турган халқаро беллашувларга тайёргарлик жараёни ҳақида ахборот берилди.

Қайд этилишича, 2025 йил учун тасдиқланган Республика календар режаси асосида Ўзбекистон спорт делегацияси жами 6 та йирик халқаро мусобақада иштирок этиши режалаштирилган.

Хусусан, Германияда бўлиб ўтадиган “Бутунжаҳон ёзги универссиадаси”, Озарбайжондаги “МДҲ давлатлари спорт ўйинлари”, Саудия Арабистонида ўтказиладиган “VI Ислом бирдамлиги ўйинлари” ҳамда жаҳон ва Осиё чемпионатларига миллий терма жамоа спортчилари пухта тайёргарлик кўрмоқда.

Йиғилиш давомида спортчиларни нафақат жисмоний, балки руҳий жиҳатдан ҳам тайёрлаш зарурлиги таъкидланди. Бу борада мураббийлар, федерация ва ассоциациялар раҳбарларининг шахсий масъулиятини кучайтириш лозимлиги алоҳида қайд этилди.

Шунингдек, спорт турларини эътироф этиш реестрига киритиш тартиби ҳамда бу борадаги ташкилотларнинг жавобгарлиги юзасидан Музаффархўжа Раҳматхўжаев томонидан, спорт таълим муассасалари фаолиятини рақамлаштириш натижалари бўйича эса вазир ўринбосари Мурад Исмоилов томонидан тақдимотлар ўтказилди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг