Миллий Паралимпия қўмитаси раҳбарияти IBSA Бош Ассамблеясида иштирок этмоқда
2026 йил учун белгиланган бюджет сиёсати ва унинг устувор йўналишлари белгиланиб олинди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Photo: Para Olimpiyada
Туркиянинг Анталия шаҳрида Халқаро кўзи ожизлар спорт федерациясининг (IBSA) навбатдан ташқари Бош Ассамблея йиғилиши бошланди. Унда Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси раиси ўринбосари Ҳикмат Тошматов, Бош котиб Фарруҳ Аҳмедов ҳамда Ўзбекистон кўзи ожизлар спорти федерацияси раиси Отабек Эргашев ҳам иштирок этмоқда.
Ассамблеянинг илк кунида IBSA томонидан 2023–2025 йиллар давомида амалга оширилган ишлар, шу жумладан, ташкилотнинг молиявий ҳолати ва ресурсларни тақсимлаш масалалари юзасидан ҳисобот тингланди. Шунингдек, 2026 йил учун белгиланган бюджет сиёсати ва унинг устувор йўналишлари белгиланиб олинди.
Бош Ассамблея эртага давом эттирилади.
Иброҳим Жалолов
Редактор