locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Миллий антидопинг агентлиги вакиллари Волейбол федерациясида семинар ўтказди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Миллий антидопинг агентлиги вакиллари Волейбол федерациясида семинар ўтказди
PHOTO: Telegram

Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги ходимлари Ўзбекистон Волейбол федерациясига ташриф буюриб, спортчилар ва мураббийлар билан учрашув ўтказди. Тадбир давомида антидопинг сиёсати, допинг воситаларининг салбий оқибатлари ва спортда ҳалолликни таъминлаш масалалари бўйича батафсил маълумотлар берилди.

Семинар шаклида ўтказилган мазкур мулоқотда иштирокчиларга халқаро антидопинг қоидалари, тақиқланган моддаларнинг рўйхати, тест жараёнлари ҳамда спортчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида тушунчалар етказилди.

Тадбир спортчилар орасида соғлом рақобатни тарғиб қилишга хизмат қилди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг