Милан–2026: Қишки Олимпиада учун янги медаллар намойиш этилди
Венецияда бўлиб ўтган тақдимотда Олимпия ва Паралимпия ўйинлари учун тайёрланган экологик медаллар очиқланди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Olympic.uz
2026 йили Италиянинг Милан ва Кортина-д’Ампеццо шаҳарларида ўтадиган Қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинлари учун тайёрланган медаллар расман намойиш этилди. Тақдимот бугун, 16 июл куни Венеция шаҳрида бўлиб ўтди. Медаллар икки қисмдан иборат бўлиб, улар Олимпия ҳалқалари билан боғланган. Бу ғоя спортчилар ва уларга кўмак бераётганлар йўлини ифодалаш мақсадида яратилган.
Дизайнда нафосат ва барқарорлик уйғунлашган бўлиб, барча медаллар фақат қайта тикланадиган энергия манбаларида ишловчи индукцияли пештахоналарда қуйилади.
Медалларни тайёрлаш билан Италиянинг Давлат монета ва полиграфия институти (IPZS) шуғулланади.
Қишки Олимпия ўйинлари 6–22 феврал кунлари, Паралимпия ўйинлари эса 6–16 март оралиғида ўтказилади.
Бакрадзе Иман
Редактор